Янгиликлар 1993
Беғараз донорлик хайрия акцияси Чирчиқда хам қизғин ўтди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти Марказий қон қуйиш станциясида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик хайрия акцияси ўтказилди.
Акцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент вилояти ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, вилоят “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари, партия фаоллари, хайрихоҳлар, кўнгиллилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган халқимиз саломатлигини асраш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш ҳамда фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишдан иборат.
Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Бобур Мамиров кириш сўзи билан очар экан, донорлик жамиятимизнинг ҳар бир соғлом аъзоси учун масъулиятли ва инсоний бурч бўлиб қолишида тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли орасида тарғибот ишларини амалга оширишда барча жамоат, нодавлат, хайрия ташкилотлари, турли фондлар иштирок этишлари муҳим эканлигини таъкидлади.
Таъкидланганидек, тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилганлиги билан ижтимоий аҳамиятга эга жараёндир.
Қон хизматини, албатта, донорларсиз тассаввур қилиш мумкин эмас. Маълумки, қон донори – ўз қони ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлар учун тақдим этадиган жисмоний шахсдир. Қон донорлигининг асосий тамойили – ўз хоҳиши билан беғараз қон бериш. Донорлар 18 дан 60 ёшгача бўлган соғлом инсонлар бўлиб, улар қон марказларида тўрт босқичли тиббий текширувдан ўтказилиб, шифокор тавсиясига биноан, донорлик қилиши мумкин. Соғлом киши учун қон топшириш албатта, хавфсиз ҳисобланади. Чунки, одам организмида 4,5,-5 литр қон бўлиб, ундан 400 мл олинади ва организм 36 соат ичида йўқотилган ушбу суюқлигининг ўрнини тиклаб олиш хусусиятига эга.
Донорлик жамиятимизнинг ҳар бир соғлом аъзоси учун масъулиятли ва инсоний бурч бўлиб қолиши учун уни кенг тарғиб қилиш зарур. Тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли орасида тарғибот ишларини амалга оширишда барча жамоат, нодавлат, хайрия ташкилотлари, турли фондлар иштирок этишлари керак. Кенг жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаш ва унинг хайрия тадбирларида иштироки, қон донорлиги инсонлар ҳаётини сақлаб қолишини, хавфсиз қон ва унинг маҳсулотларини таъминловчи қон хизмати эса соғлиқни сақлашнинг муҳим қисми эканлигини таъкидлайди.
Бутун инсоният энг қимматбаҳо неъмат бўлган қонни беғараз равишда ҳаёти қил устида турган минглаб беморларни сақлаб қолиш мақсадида топширадиган кишилар олдида бош эгади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг