Беҳаловат депутат

02.05.2021 13:05:08

Халқ депутатлари Бекобод  шаҳар  Кенгашидаги  “Адолат”  депутатлик гуруҳи  аъзоси  Гулзира Шарипова “Металлург”  МФЙ раиси Раҳимжон  Азимов ҳамда маҳалла тизими фаоллари билан  1983 йилда туғилган Бозорбоева  Бахтигул  яшаётган хонадонда бўлиб, ўз сайловчисининг яшаш ва ишлаш шароити билан қизиқди.

Депутат билан  суҳбат чоғида Бахтигул ва унинг онаси  ўзига берилган  амалий ёрдам учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбари ҳамда Ёшлар иттифоқи туман бўлимидан  миннатдорлигини ҳамда яқин келажакда тикув цехи очиш нияти борлигини айтиб, бунинг учун имтиёзли кредит асосида тикув машиналари олишга ёрдам беришини сўради. Ушбу масала яқин вақт ичида сектор раҳбари билан биргаликда ҳал этиладиган бўлди.  

Бундан ташқари депутат  “Металлург” МФЙдаги пандемия шароитида оилавий даромадидан айрилиб, қийин ҳолатга тушиб қолган аёллардан бири, уч нафар вояга  вояга етмаган фарзанд онаси  Довурова Садоқат  хонадонида бўлди.

Севаранинг оилавий ҳолати, маҳалла ҳамда сектор раҳбари  томонидан пухта ўрганилиб, унга тикув машинаси совға қилинганди. Ҳозир Садоқат  ўзини-ўзи банд қилган. Бу аёл ҳам кўрсатилаётган амалий ёрдам учун миннатдор.  

Депутат  маҳалла раиси, мутасаддиларнинг “маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизимда амалга ошираётган тадбирлари билан танишиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олдилар.

 

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+