Бемор болаларни соғлом ҳаётга қайтарамиз

03.06.2021 18:06:03

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган “Бор меҳримиз сенга, болажон” донорлик акциясини Андижонда қўллаб-қувватловчилар сафи кенгаймоқда. Тадбирни “Халқаро  болаларни ҳимоя қилиш куни”да ўтказилиши ҳам кўпчиликни бу савобли ишга бошлайди. Бугун эрталабдан партия фаоллари ва хайрихоҳларимиз бемор болаларни соғлом ҳаётга қайтаришга  ҳисса қўшиш истагида Андижон шаҳридаги вилоят қон қуйиш марказига кириб келдилар. Улар орасида “Ёш адолатчилар” кўпчиликни ташкил этаётгани эътиборли.

Малохатхон Мусаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари: 

-Бугунги акция чин маънода фидойиларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирди. Давлатимиз раҳбарининг яқинда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифи бу йўлда биз учун ибрат бўлди. Бизнинг қонимиз дард билан олишиб ётган беморларга ҳаёт беришига ишонамиз.

Акция қатнашчиларининг сони ортиб бормоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

 кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+