Янгиликлар 1487
Бемор болажонларга қувонч улашилди
Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан кўп йиллардан буён анъанага айланиб, юртдошларимизнинг эътирофига сабаб бўлаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги беғараз донорлик акцияси давомида бемор болажонларга нафақат қон бериш, балки уларга совға саломлар, юқори кайфият улашишда фаоллик кўрсатилмоқда.
Бугун партиянинг Хива туман Кенгаши раиси Шукурой Мадаминованинг ташаббуси билан галдаги хайрли ишга қўл урилди. Партия фаоллари, депутатлари ҳамда тумандаги “Қўғирчоқ театри” жамоси билан ҳамкорликда Хоразм вилоят кўп тармоқли болалар шифоҳонасининг “Гематология” бўлимида даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналарига қувонч улашилди.
“Қўқирчоқ театри” жамоаси томонидан ташкил этилган саҳна кўринишлари, ижодий чиқишлар, турли мавзулардаги эртакларнинг намойиши болажонлар учун унутилмас дақиқаларга уланди.
Бу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг