Беруний туманида байрам нафаси

31.08.2021 19:08:30

«Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия ғоялари ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ва мустақиллигмизнинг 30 йиллигига бағишлаб, Беруний тумани марказида жойлашган "Мустақиллик майдони"да "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгаши ходимлари, туман Кенгаш депутатлари, фаоллар ва барча кўнгиллилар иштирок этишди. Ушбу «Мустақиллик майдони» марказида олди аҳолининг кенг қатлам вакиллари, яъни нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ва умуман турли ёшдаги аҳолининг қатнашгани бу йилги Президент сайловига бўлган халқнинг муносабати юқори даражада эканлигининг бир кўриниши ҳисобланади.  

Тадбирда сўзга чиққанлар «Адолат» СДП партиясининг ўз дастурида белгиланган энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, коррупцияга барҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг бепул бўлишига эришишда партия олдида турган вазифаларга урғу берилди.

Тадбида давомида «соғлом турмиш тарзи» платформаси орқали июль ойи давомида энг кўп пиёда юрган юртдошимиз ва "Адолатли қайнона" кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди. Тўпланган барча туман аҳолиси учун мустақиллигмизнинг 30 йиллигига бағишлаб байрам кайфияти ўлашиш мақсатида, санъаткорларнинг концерт дастури  барчага ўзгача завқ бағишлади.

 

Сардор АБДУЛЛАЕВ,

«Адолат» СДП Беруний тумани Кенгаши раиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+