Янгиликлар 3496
Билимлар кунининг шодиёналари
Асрлар оша инсон ҳур яшашга интилган. Ўз озодлиги, мустақиллиги учун курашиб келган. Бу асрий кураш бежиз бўлмаган. Чунки мустақиллик бу – ҳуррият, элу-юрт осойиши, ободлик демакдир. Шу боис, бу байрам чинакам умумхалқ тантанасига айланди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши 29-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ва “Билимлар куни”га бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида тантанали тадбир ўтказилди. Унда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди. Шунингдек, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари ва бир қатор ташкилот вакиллари қатнашди.
Тадбирда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Шокир Уришов иштирок этиб, билимга чанқоқ ўқувчилар, устозлар, маҳалла фаоллари ва ота-оналарни мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан қизғин қутлади. Кейинги йилларда таълим-тарбиядаги ислоҳотлар ўқитишни сифат ва мазмун жиҳатдан янада яхшилаш, болаларга пухта ва мукаммал билим бериш, уларни миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадларга қаратилганини алоҳида таъкидлади.
Депутат келажак сари интилаётган бу ёшларга Ватанни севиш, унинг тинчлигини асраб-авайлаш, тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир фарзанднинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ва мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Юртимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган улуғвор ишлар, эришилган ютуқ ва марралар ҳақида ҳаётий мисоллар воситасида сўзлаб берилди.
Тадбирда иштирокчилар келажагимиз вориси бўлган ёшлар келажакда юрт корига ярайдиган ва Президентимиз ишончига муносиб авлод бўлиши борасидаги фикрлари ўқувчиларга ўзига хос масъулият юклади.
Фотима САТТАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг