Янгиликлар 1132
Биоэнергетиклар ассоциациясини тузиш зарурияти
Охирги йилларнинг халқаро тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, биомассадан ёқилғи ишлаб чиқариш фаол ривожланмоқда, ундан фойдаланиш йил сайин ошиб бормоқда. Ривожланган давлатларда қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш давлат дастурларининг асосий бозор дра́йверлари бўлиб қолди. Шунингдек, дунёвий йўналиш(тренд)да, “яшил” иқтисодиётни рағбатлантиришда анча аҳамиятли роль ўйнамоқда. Дунё бозорида фақат биомассадан иборат бош энергия ресурслари ёғоч гранулалари (пеллет)нинг ўзи – 2000 йилдан 2015 йилгача 10 баробардан ошди ва 28,5 млн. тоннани ташкил этганини рақамларнинг ўзи буни айтиб турибди. Экспертларнинг башоратига кўра, 2020 йилга келиб, бозорнинг ҳажми камида икки марта ошади.
Ҳозирги вақтда, қайта тикланувчи энергия манбалари ичида биоёқилғи сектори, Ўзбекистонда тараққиётига катта таъсир кўрсатиши мумкинлигини яхши маълум. Аммо биомассалар ресурсларининг мавжуд имкониятлари республика бўйича 10 фоиз атрофида бўлиб, энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжни 8,9 млрд. м3 қондириши мумкин. Аммо, Ўзбекистоннинг умумий энергия тизимида биогаз улуши 1 фоизга ҳам етмайди ва ундан республиканинг кучли тараққиётида етарлича фойдаланилмаяпти. Агар, фақат чорвачилик чиқиндиларини ўзидан олинган барча биомасса, биогаз қурилмаларида қайта ишланса, бу йилига 25,8 млрд. кВт/с. дан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради, шу билан бирга, 51,9 млн. тонна биологик ўғит олиш мумкин.
Ушбу хом ашё базаси асосан республика қишлоқ хўжалигида шаклланади, ҳолбуки, бу соҳа катта энергетика соҳасининг ҳамон истеъмолчиси, агар инновацион ёндошиб, кластер усулидан кенг фойдаланиб, давлат-хусусий шерикчиликни амалга ошириб, бу соҳани биоэнергетиканинг ишлаб чиқарувчисига айлантиришни ҳаётнинг ўзи амр этмоқда.
Ўзбекистонда биоэнергетика соҳаси анча ёш, бунинг сабаби тарқоқ: чунки соҳа иштирокчиларининг ўрин (позиция) оладиган манбаларининг мустаҳкам, барқарор, доимий, йўналтирилмагани, экспорт ва импортда рақобат мавжуд эмаслигидир. Мавжуд вазият, қатор йирик иштирокчиларнинг кучларини бозор шароитида жипслаштиришга етарли эмаслиги, бу қатор йирик иштирокчилар кучларини бирлаштириш, биргалик изчил ва барқарор соҳани ривожлантириш, ички бозорда биоёқилғи истеъмолини таъминлаш, қўллаб-қувватлаш, ташқи бозордаги ўрнини мустаҳкамлашни талаб этмоқда.
Бу бозорда Ўзбекистон биоэнергетикларнинг Ассоциациясини (O’ZBU) тузишни талаб қилмоқда.
Ассоциациянинг кун тартибида, давлат структураси билан муносабат, алоқани (коммуникация) мустаҳкамлаш, ички бозорни ривожлантиришда, ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг фаолиятини ташқи бозорда илгари суриш, шунингдек, янги технологик ечимлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлади. Биз бунинг учун шериклар (партнёр)га ўзига хос ва турдаги, Ассоциация ва унинг аъзолари билан манфаатли ҳамкорлик, реал майдон (платформа)да уларнинг қатнашчилари учун ишчанлик билан боғланиш(контакт)ларини ташкил этади. Ташкилотнинг яна бир устувор масаласи, ўзининг хусусий соҳа ахборот-таҳлил ресурс базасини яратишдан иборат.
Ўзбекистон биоэнергетика соҳасида, нафақат, секторнинг манфаатларини ифода этади ва вакили бўлади, аксинча, Ассоциация аъзоларини бизнесини ривожлантиришда бозор қатнашчиси сифатида бевосита қўллаб-қувватлайдиган, ҳимоялайдиган, етакчи бирлашма бўлади. Ассоциация, тадқиқотларда фаол иштирок этади, соҳанинг энг муҳим (калит) масалаларида (сертификатлаш, технологиялар тараққиёти бошқа) ва соҳанинг йирик халқаро ташкилотлари таркибига киради.
Қўйилган мақсад қуйидаги масалаларни ечади:
- хориж тажрибасидан тортиб, мамлакатдаги технология ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи корхона, фирмаларгача, хусусий тадбиркоргача, биоэнергетикага оид барча масалалар бўйича маълумотлар базасини, тадбиркоргача тўплаш, тартибга солиш, шакллантириш;
- юридик ва жисмоний шахсларни қизиқтирувчи маслаҳатлар билан таъминлаш;
- ўқув-услубий ва тарғибот материаллари тайёрлаш;
- семинарлар, тренинглар, юмалоқ стол атрофида, коференция ва бошқа ташкилий-техник тадбирлар ташкил этиш;
- республиканинг вилоятларида кўргазмалар, ярмаркалар, мастер-класс ўтказиш йўли билан маълумот-маориф ишлари олиб бориш;
- Ўзбекистон энергетика бозорида уларнинг маҳсулотларини илгари суриш мақсадида технологиялар ва ускуналар презентациясини ўтказиш;
- Бошқалар.
Кутилаётган натижалар:
Назарий, ўқув-услубий, ресурс базалари, иш тажрибалари ортиши билан, ўзини ўзи қоплашга ўтиши билан моддий-техника базалари мустаҳкамланади, мустақил Ассоциация сифатида жисмоний расмийлаштиришга имконият туғилади, бу биоэнергетикани (биогаз, биодизель, биоэтанол ва бошқа ёқилғи турларининг қурилмасини ишлаб чиқарувчи, фойдаланувчи, тадқиқот олиб борувчи, фойдаланувчи буюртмачилар, қизиқувчиларни, мутассади ташкилотларни) илгари суриш билан шуғулланади.
Камалжон ШАДИМЕТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП “Инновация ва
муқобил энергия тарғиботи” маркази раҳбари,
и.ф.н. Ҳалқаро Экология, инсон ва табиат
хавфсизлиги фанлари Академияси ҳақиқий аъзоси, академик.
Фикрингизни қолдиринг