“Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида

07.03.2021 21:03:58

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида “Тадбиркор аёл” уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилором Меҳмонова ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи”  лойиҳаси доирасида хотин-қизлар муаммоларини  ўрганиш ва манзилли  ҳал этиш  ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳардаги “Аёллар дафтари”га киритилган  хотин-қизлар  тизимли равишда “Ҳар бир маҳаллада 10 та иш ўрни” тамойили асосида бандлиги таъминланиши кўзда тутилган. Март ойи давомида шаҳарда мавжуд бўлган 30 та МФЙларда ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 10 нафардан  жами 300 нафар хотин-қизлар бандлигига эришилади. Бу тизим биринчи бўлиб, “Арсиф” маҳалла фуқаролар йиғинида йўлга қўйилди ҳамда 52 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилиб, доимий иш  ўрни билан таъминланди.

Маҳаллада очилган тикув цеҳида иш бошладим, – дейди тикувчи Зулфизар  Салойиддинова. – Меҳнатим орқали ҳалол ризқ топиб,  рўзғоримнинг бут бўлишига ҳисса  қўша олишимдан беҳад қувондим. 

Қувасой шаҳридаги  партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари  мазкур лойиҳада фаол иштирок этмоқдлар.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+