“Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси – Гурланда

14.04.2021 20:04:20

Маълумки, Ўзбекистон  “Адолат”  СДП  ташаббуси билан “Бир  адолат чи– юз аёлга ҳимоячи” лойиҳасининг ҳаётга тадбиқ этилиши  юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

Лойиҳа доирасида  партиянинг Гурлан туман Кенгаши, “Аёллар қаноти”,  депутат  Умида Бутановалар ҳамкорликда  тумандаги  “Янги боғ” маҳалласида  истиқомат қилаётган  “Аёллар дафтари” рўйхатида ҳисобга олинган  аёллар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишди.

Ўрганишлар натижасида 4 та аёлга кредит олишга кўмаклашилди ва 8 нафар  хотин-қизнинг иш бандлиги таъминланди.

Юлдуз Адамбоева, мурожаатчи:

Партиянинг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи”  лойиҳаси  партияга бўлган қизиқишимни янада оширди. Тикувчилик  бўйича тадбиркорлигимни кенгайтириш мақсади билан партия фаолларига  мурожаат этгандим.  Тез фурсатларда, ҳеч қандай муаммоларсиз  28 млн  кредит олдим ва 2 нафар хотин-қизни иш билан таъминладим.  Партия фаолларидан миннатдорман.

Шунингдек, нотинч, ажрим ёқасига келиб қолган Сардор Тохиров ва  Умида Бозорбоева билан суҳбат ўтказилиб эр-хотин яраштирилди. Ундан ташқари  Ойбек Юсупов ва  Нилуфар Арнамуратова ҳамда Бекзод Зарипова ва Дилафруз Раҳимоваларнинг оилалари  ҳам сақлаб  қолинди. 

Нилуфар Салимова, партия туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси:

Лойиҳани амалиётга йўналтирилгани хотин-қизларнинг  муаммоларини ўрганиб, тезкор ечимини топишда жуда қўл келмоқда.  Лойиҳа доирасидаги фаоллигимиз аёлларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашида  ҳизмат қилишига ишонаман.

Лойиҳа доирасида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

                                                                                                          Қурбоной ҚЎЧҚАРОВА,

                                                                                                  Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                Гурлан туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+