Янгиликлар 1854
“Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси – Избосканда
Избоскан туманида яшовчи хотин-қизларни кейинги вақтда Ўзбекистон “Адолат” СДПга ишончи ортиб боряпти. Бу бежиз эмас. Избосканлик партиядошларимиз “Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммоларининг ечимини топиш ва бандлигини таъминлаш ташаббуси билан чиқмоқда. МФЙ фаоллари ҳам юқоридаги масалаларда ҳамкорликда ишлашга ўргандилар.
Тумандаги “Бешмирза” МФЙда яшовчи Шаҳноза Эсонова ишсизликдан қийналаётганди. Сафдошларимиз уни ўз ҳимоясига олдилар. Натижада у “Кўгай” МФЙда янги очилган хусусий корхонага ишга жойлаштирилди.
Рўзихон Ўтбосаровани бандлик масаласида қилган мурожаати ҳам эътиборга олинди. Унинг масъул ташкилотларга қилган мурожаатлари натижа бермагани, оиласидаги иқтисодий муаммолар ўрганилди. Партия фаоллари аралашуви билан Р.Ўтбосарова ҳам ишга жойлашди. Асосийси, ишсиз фуқаролар ҳимояга олинди.
Дилфуза АҲМЕДОВА,
халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг