“Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси – Жалақудуқда

16.04.2021 10:04:32

Амалдаги йилда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгашининг иш режасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқий  маданиятини ошириш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб йилнинг ўтган даврида 36 нафар вақтинча ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди, 13 нафарига уларни қийнаётган муаммолар юзасидан амалдаги қонунчилик асосида кўрсатма берилди.

Туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоеванинг  “Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизлар билан учрашуви ҳам айни шу мақсадга қаратилди. Дастлаб давлатимиз томонидан аёлларга бўлган эътибор, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши юзасидан тушунча берилди. Ўз навбатида ҳар бир фуқаро қонун билан белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши кўрсатиб ўтилди.

Шу жойда иштирокчиларнинг 3 нафари оилавий масалада, 5 нафари ишсизлик бўйича мурожаат қилди. Халқ вакили масъул ташкилотлар кўмагида уларнинг муаммоларини ечим топишига кўмаклашди. Бу борада МФЙ фаоллари зиммасига жамоатчилик назоратини олиб бориш вазифаси юклатилди.

Барно БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+