Янгиликлар 2364
Бир асрлик юбилей
Шодимат отанинг 100 йиллигига бағишланиб, онлайн тарзда, ZOOMда видео тадбир ташкил этилди. Унда Шодимат отанинг Сайрамда яшайдиган ўғиллари, неваралари ва яқин қариндошлари видеобоғланишни амалга ошириб, Шодимат отанинг 100 йиллиги билан бир-бирини табрикладилар. Уни хотирасини эслаб, қуръон тиловат қилинди ва унинг ҳаётини ва оилани, авлодини шаклланишдаги ролини гапириб беришди.
Айниқса, Насабномани ёзилиши(иловада 1-6 расмлар), унинг тарбиявий аҳамияти, келгусида юритилиш тартиби, авлодни жипслиги, аҳиллиги, бир-бирини ҳолидан хабар олиб туриши ва бошқа ташкилий ишлар келишиб олинди. Насабномани К.Шодиметов томонидан тайёрланганлиги, барча Шодимат отанинг авлоди, ZOOM орқали боғланган фалсафа фанлари доктори, профессор Исмоил Саифназаров ва бошқа меҳмонлар томонидан эътироф этилди ва уни қўллаш ва фойдаланиш бўйича тегишли тушунчалар берилди.
Насабнома ва Шажарани тайёрлашга амалий ёрдам берганларга миннатдорчилик билдирилди. Ўз вақтида тайёрланганлиги ва келгуси авлодга фойдаси хусусида, бу ишга қўл урган Камолжон акага миннатдорчилик билдиришди. Яқин кунларда тадбирда кўрсатилган видеороликни кенгайтириб, эсланган воқеалар асосида видеофильм тайёрлаш таклифи киритилди.
- Шодимат отанинг -100 йиллигига бағишланган тадбирга тайёрланган НАСАБНОМА ва Шажаранинг суратлари
- Насабноманинг католог шакли (оилавий сулолалар)
- Шодимат ота ва Рохатой онанинг портрети ва шажараси (энига 3 метрли рангли расмли) вертикал
шакли девордаги кўриниши.
- Шодимат ота ва Рохатой онанинг портрети ва шажараси (энига 3 метрли рангли расмли) вертикал
шакли девордаги кўриниши.
- Шодимат отанинг 100 йиллигига бағишланган ёзилган Насабнома қайд этилган китобнинг муқоваси
6.Шодимат ота шажарасининг схематик шакли
К.ШОДИМЕТОВ
и.ф.н. академик
Фикрингизни қолдиринг