Янгиликлар 1017
Бир асрнинг икки даҳоси
Жорий йилнинг 11 февраль куни «Адолат» СДП Марказий аппарати Аёллар ва ёшлар сиёсий фаоллигини ошириш бошқармаси ташаббуси билан ўзбек халқининг икки буюк адиби, мумтоз адабиётимиз тамал тошини қўйган, ўзбек адабий тилининг асосчиси, давлат арбоби мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан партиянинг Андижон вилоят Кенгаши томонидан Андижон давлат тиббиёт институти тадбирлар залида «Бир асрнинг икки даҳоси», деб номланган тадбир ўтказилди.
Ўзбек халқининг номини бутун жаҳонга маълум ва машҳур қилган бу икки адиб ва аллома ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган тадбирнинг гибрид шаклда (ҳам офлайн, ҳам онлайн) ташкил этилгани, унда партия Марказий аппарати ва ҳудудий Кенгашлар ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар қолаверса, кўплаб партия фаолларининг иштирокини таъминлаб берди.
Тадбирда сўз олганлар икки буюк даҳонинг ўлмас асарлари нафақат юртимизда балки, дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида чет тилларига таржима қилиниб, турли халқлар томонидан севиб мутолаа қилинишини таъкидлаб, бу ўз навбатида ҳар бир ўзбек фарзандининг кўнглини фахрга тўлдиришини айтиб ўтдилар.
-Навоий ва Бобур нафақат туркий халқлар, балки бутун дунё адабий мероси учун битмас-туганмас хазина қолдирган буюк сиймолардир. Биз ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида камол топтиришни истар эканмиз, уларни Навоий ва Бобур сингари алломаларимиз ижодидан янада кўпроқ баҳраманд этишимиз лозим, - дея таъкидлади «Адолат» СДП сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Абдукамол Раҳмонов.
Шунингдек, тадбир давомида Андижон давлат тиббиёт институти талабалари томонидан мумтоз адабиётимизнинг буюк намоёндалари ижодидан ўрин олган ўлмас асарларни маромига етказиб ижро этилиши иштирокчиларда ўзгача таассурот қолдирди.
Тадбир якунида ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирилиб, фаолларга эсдалик совғалари топширилди ҳамда буюк аждодларнинг нодир меросини асраб-авайлаб фуқароларимиз қолаверса, ёш авлоднинг маънавий камолотига хизмат қилишини таъминлаш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди.
«Адолат» СДП Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг