Янгиликлар 1161
Бир дорининг икки хил нархи Бунга сабаб нима?
"Адолат" СДПнинг сайловолди дастурида дорихоналарда сифатсиз дори воситалари сотилишини олдини олиш ва нарх борасида бир хилликни таъминлаш масаласи илгари сурилган. Бу кўпчиликда қизиқиш уйғотиб, “адолатчилар”ни қўллаб-қувватлагани бор гап.
Юқоридагилардан келиб чиқиб жойларда жамоатчилик назорати олиб борилмоқда. Жумладан, партиянинг Жалакудук туман Кенгаши фаоллари томонидан тумандаги дорихоналарда ўрганиш чоғида бу масалада назоратни давом эттириш лозимлиги маълум бўлди. Чунки айрим ҳолларда дорихоналардаги нархларнинг бир биридан фарқ қилиши фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўляпти. Дардга чалинган фуқаролар бундан норози.
Шу ўринда мисолларга мурожаат қилайлик. "Андижон дори дармон" МЧЖга карашли 57- ҳамда 76- сонли дорихоналарда сотилаётган дори воситаларининг нархи бир биридан фарқли. халк депутатлари Жалакудук туман Кенгаши депутати М.АБДУЛЛАЕВА бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзоларининг билдиришича кюпен таблеткаси бирида 5500 сўм бўлса, иккинчисида 6000 сўм, цитромон таблеткаси бирида 1200 сўм, иккинчисида 1300 сўм сотилмоқда. Бунинг сабаби сўралганда сотувчилар қисқа қилиб “Келган нарх бўйича сотилади”, дейишдан нарига ўтмади. Юк хатлари эса устамалар қўйилганини кўрсатди.
Ҳар икки дорихона раҳбарларига аниқланган хатоликлар юзасидан тушунча берилди. Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан бу борада назорат кучайтирилди.
Барнохон Бозорова,
“Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг