Янгиликлар 1074
Бир хастанинг мушкулини осон қилган депутат
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Муҳаббат Шаропова номига Қарши шаҳар Шайхали МФЙ 17\3 хонадонида яшовчи Сайёра Ражабовадан мурожаат хат келади. Унда айтилишича, фуқаро йиқилиб, шифокорлар томонидан ўнг сон суягининг бўйнидан ёпиқ синиб силжиши ташхиси қўйилган ва унга оёғига тотал эндопротезлаш операцияси лозимлиги маълум қилинган. Бемор Сайёра Ражабова яшаш шароити оғирлиги, оилада ягона боқувчи эканлиги, турмуш ўртоғи билан ажралганлиги ва касаллик хуружи туфайли операцияга 27 миллион сўм топа олмай тўшакда михланиб қолади. Депутат Муҳаббат Шаропова фуқаронинг оилавий аҳволини обдон ўрганиб, унга ҳақиқатдан ҳам кўмак кўрсатиш зарур деган қарорга келди ва вилоят ҳокими ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборди. Куни кеча фуқаронинг муаммоси ҳал бўлди. Депутатимиз эса бир хастанинг мушкулини осон қилгани учун олқишга сазовор бўлди.
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг