Бир мушт бўлиб олға борамиз

29.10.2021 16:10:30

Бугун  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов раҳбарлигида жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг иштирокига бағишланган йиғилиш барча иштирокчилар қатори партия Хоразм вилоят Кенгаши жамоасини ҳам янада фаолликка чорлади.

Сиёсий Кенгаш раиси Б.Абдуҳалимов томонидан сайлов жараёни Янги Ўзбекистонга хос тарзда, янги Сайлов кодекси талаблари, халқаро стандартлар  асосида шаффоф бўлиб ўтгани, сайлов жараёнларида барча партиялар қаторида “Адолат”  СДП ҳам фаол иштирок этгани таъкидланди.

Сайлов жараёнларида  сиёсий партияларга берилган тенг имкониятлардан “Адолат” СДП ҳам унумли фойдалангани, ижтимоий тармоқларда  фаол фаолият олиб боргани халқаро кузатувчилар томонидан эътироф этилгани ҳамда сайлов жараёни муносабати билан партиямизнинг ғоялари халқимизга кенг хабардор қилингани тўғрисидаги раислик қилувчининг  баёни  партия фаолларининг   эътиборидан жой олди ва янги марралар сари ундади.

Шунингдек, Б.Абдуҳалимов  мамлакатимиз тақдири учун муҳим сиёсий даврда  фаол иштирок этиб, Президент сайловида қўшган муносиб ҳиссалари учун барча ҳудудий Кенгашларга билдирган миннатдорлиги ҳамда олдинги марраларни қўлга киритишга қаратилган ишончи  хоразмлик партиядошларимиз учун ҳам рағбат бўлди.

Биз хоразмлик адолатчилар  партиямиз етакчиларини  ишончини қозониб,  Президентимиз таъбири билан айтганда, “бир мушт бўлиб” Ўзбекистонимиз равнақига муносиб ҳиссамизни қўшишда, партиямизнинг обрў-эътиборини янада юксалишида бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.

                                                                                                        Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+