Янгиликлар 1519
Биз ижтимоий тенглик ва адолат тарафдоримиз!
«Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Айтмурат Альниязов Қорақалпоғистондаги Шуманай ва Хўжайли туманларида бўлиб сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Учрашувни «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қайпбергенов кириш сўзи билан очди ва номзоднинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директори Айтмурат Альниязовга сўз берди.
Ишончли вакил дастлаб номзоднинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти хусусида кенг тушунчалар берди.
Сўнг «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг сайловолди дастурида белгиланган устувор масалалар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирда номзод ва унинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб маҳаллий Кенгаш депутатлари, аёллар ва ёшлар вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари номзоднинг ишончли вакилидан ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
«Адолат» СДП Қоракалпоғистон Республикаси
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг