Биз катта кучмиз!

18.02.2022 17:02:17

Кейинги йилларда Андижонда тиббиёт йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борганда, албатта, “Адолат” СДП тилга олинади. Бу бежиз эмас. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини юксалтиришда андижонлик “адолатчилар” тиббиёт ходимлари билан доим бирга. Бу пандемия даврида яққол кўзга ташланди. Шу сабаб сафимизга қўшилиш истагидагилар сони ортиб боряпти.

Юқоридагилар фаолиятимизнинг бир қирраси холос. Аслида давлатимизнинг бугунги  сиёсати асосида иш юритаётган партиядошларимиз фаолияти ҳақида қанча гапирсак оз. Асосийси, халқ дарди билан яшаш ва муаммолар ечимига йўл топиш доимий ишимизга айланган.

Бугун партиямиз ташкил топган кун. Шу муносабат билан “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида ўтказилган тадбирда айни шу хусусида сўз борди. Ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари ўз номига мос фаолият юритаётган сафдошларимизни эътироф этдилар.

Тадбир якунида “Биргаликда биз катта кучмиз” деган шиор илгари сурилди.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+