Биз коррупцияга йўл бермаймиз

03.03.2021 10:03:26

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Коррупция-ёшлар нигоҳида” мавзусидаги  иншолар танлови ёшларда қизиқиш уйғотмоқда. Жумладан. жалақудуқлик ўқувчилар жиноятчиликнинг бу тури жамият ривожига тўсиқ эканлигини эътироф этдилар.

Тўйдихон Алибоева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:

-Танловни ўтказишда биргина иншо ёзиш билан чекланиб қолмадик. Ўқувчилар томонидан мавзу доирасида саҳна кўринишлари ташкил этилди. Ҳуқуқшунослар ҳуқуқий маданият ва  жиноятчилик юзасидан тушунча берди. Натижада танлов биз кутгандан ҳам самарали ўтди.

Туман босқичида  22 нафар билимдонлар ўз билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар. Улар орасида 21–мактаб ўқувчиси Диёра Қобулжонованинг ёзган иншоси юқори баҳоланди.

Барнохон БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси      

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+