Биз коррупцияни йўқ қиламиз!

17.12.2019 14:12:03

Маълумки, коррупция бор жамиятда инсонларнинг давлат хокимияти ва вакиллик идораларига бўлган ишончи сусаяди. Шу боисдан коррупция жиноятини камайтиришга эришиш борасида партия ўз саъй-ҳаракатларини изчиллик билан юритмоқда. Жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориб, халқимизнинг бу иллатга қарши тура олиш иродасини мустаҳкамламоқда.

Шундай тарғибот тадбирларидан бири яқинда партиянинг Сирдарё туман Кенгаши томонидан ташкил этилди. Тумандаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда партия фаоллари, депутатлар, бўлғуси сайловларда депутатликка кўрсатилган номзодлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида коррупция ва унга элтувчи йўл хатарлилиги ҳақида партия фаоллари томонидан ўткир ва мазмундор оҳангга эга фикрлар янграб ўтди. Барча йиғилганлар коррупциянинг мамлакат ҳаётига, унинг келажагига таъсир этувчи омилларни қайд этишди. Ўз навбатида иштирокчилар партиянинг коррупцияни илдизигача йўқ қилиш ғоясини қўллаб-қувватладилар. Бу ғоя ортидан эргашишга партия орқали қанот топаётганликларини алоҳида эътироф этишди.

Мафтуна ЭРМИНЖОНОВА, талаба:

-Тадбир бизга ушбу иллатнинг тубанлигини яна бир бор теранроқ англатди. Таълимда ҳам коррупция мавжудлигини хеч биримиз инкор эта олмаймиз. Ўз навбатида бу талабаларнинг яхши билим олишларига тўсқинлик қилиши айни ҳақиқат. “Адолат” СДП коррупцияга қарши курашишга бизларни даъват этар экан, албатта, биз унга эргашишга тайёрмиз!

Акция давомида сиёсий билимларни мустаҳкамлаш учун иштирокчиларга саволлар тақдим этилди. Тўғри жавоб топганлар партия томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Турғунбой КАРИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+