Биз мустақил юрт фарзандларимиз!

03.01.2021 15:01:10

Айтиш жоизки жорий йил ёшлар билан ишлашга асос солинган йил бўлди. Парламентаризм ривожида жамиятнинг ижтимоий фаол қатламлари, хусусан, ёшлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида Олий Мажлиснинг ҳар иккала палатаси ҳузурида Ёшлар парламентлари тузилди. Давлатимиз раҳбари бизга келаётган янги йилда ҳам улкан ишонч билдириб “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номлади.

Биз ёшларга Юртбошимиз томонида берилаётдан имкониятлардан унумли фойдалансак, мақсадга эршишга имконият эшиклари очиқдир. Бизга билдирилган ишончни оқлашда, давлатимиз раҳбарининг ҳақиқий маънодаги кўмакчиларига айланиш йўлида бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.

Бугунги кунгача ёшлар парламенти аъзоси сифатида Пастдарғом туманидаги 3 нафар уюшмаган ёшни иш билан таъминлашга кўмаклашдим. 1 нафар ёшга тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича кредит ажратишга амалий ёрдам кўрсатишга эришдик. Бугунги кунда ушбу ёш тадбиркор ўзи билан бирга икки тенгдошини ҳам бандлигини таъминлашга эришди.

Биз учун қувонарлиси, қишлоқ жойларда ҳар бир талабгорга 10 сотихдан 1 гектаргача ерлар ажратиш, вақтинча ишсизлик нафақасини 3 баробаргача ошириш масалаларига эътибор қаратилгани бўлди. Энди ишсизман деб юрган ёшлар ҳам экин экиб даромад олади. 10 сотих ердан ҳам унумли фойдаланса катта даромад эгаси бўлади.

Тоҳир ЎСАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

“Ёшлар парламенти” аъзоси, “Ёш адолатчилар” қаноти

Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+