Биз – оилавий ажримларга қаршимиз

09.02.2022 15:02:04

Фарғона вилоятида эрта никоҳ, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш чора-тадбирлари юзасидан қабул қилинган вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 январдаги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб,  жорий йилнинг февраль ойи “Оилавий ажримларга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди.  Мазкур ойлик доирасида партия фаоллари, депутатлари тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Д.Меҳмонова Қувасой шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда "Менинг маҳалламда хавфсиз хонадон, хавфсиз ҳовли" тамойили асосида хотин-қизлар, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларни, оилалардаги ажримларнинг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўрганиш ишларини олиб борди.

Соҳага дахлдор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, 40 нафар аъзоларидан иборат 5 та кичик гуруҳлар шаҳардаги Пакана маҳалласининг 100 та оиласидаги маънавий муҳит, шароит ва  ишсизлик даражаси билан танишди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича "Йўл харитаси" тузилиб, ижрога йўналтирилди.

Бағдод туманидаги “Пахтаобод” МФЙда "Биз – оилавий ажримларга қаршимиз!" шиори остида тадбир ўтказилди. Унда  партия фаоли, вилоят перинатал маркази акушер гинекологи Раънохон Сулейманова  маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари, МФЙ ходимлари, туман бош отинойиси, маҳалла дастурхончилари ва фаоллари иштирок этди. Кун тартибидаги масала юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Энг аввало, ажримларга сабаб бўлаётган турли касалликларнинг олдини олиш, аёлларда юзага келаётган хасталиклар,  гигиена қоидаларига мунтазам риоя қилиш масалаларида атрофлича тушунча берилди.

Тадбирда хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. “Ултарма” МФЙда яшовчи Санталат Ботирова ва Чаросхон Ботироваларга Р.Сулейманова аёллар саломатлиги юзасидан ўзининг тавсияларини билдирди.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+