Янгиликлар 477
«Биз соғлом авлодни танлаймиз»
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг «Биз соғлом авлодни танлаймиз» лойиҳаси доирасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиали билан ҳамкорликда Ромитан туманида аёллар орасида онкологик касалликларни олдини олиш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди.
Туман марказида жойлашган кўп тармоқли поликлиника малакали шифокорлар томонидан 40 ва ундан катта ёшдаги аёлларнинг сут бези саратони бўйича маммоскрининг ўтказилиб, хавф аниқланиб соғлом умр кўришлари бўйича маслаҳатлар берилди.
-Алимходжаева Лола Телменовна, Республика онкология илмий марказининг онкомаммология бўлимининг илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, Республика бош онкомаммологи:
-Бугунги кунда сут бези саратони бизни Республикамизда нафақат бутун дунё бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Ўтган йилни ўзида 27000га яқин саратон касаллиги аниқланган бўлса шуларнинг 4500 тага яқин аёлда сут бези саратони аниқланди. Мазкур касалликнинг сонини ўсиб бормаслиги учун Республикамиз бўйлаб кўриклар ташкил қилганмиз. Мана бугунги кўригимиз Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда вилоятнинг Ромитан туманида аёлларни кўрикдан ўтказяпмиз, кўрик давомида 200га яқин аёл кўрикдан ўтказдик. Бу ҳамкорлик бизнинг ишимизни анча олдин кетишига ҳамда аёлларимизнинг соғломлашишига катта ёрдам бермоқда. Бунинг учун «Адолат» партиясига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Дарҳақиқат, ҳар бир инсонга саломатлигидан кўра муҳим неъматнинг ўзи йўқ. бундай кўрикларнинг ташкил этилиши эса халқимиз орасидаги онкологик касалликларни олдинни олиш билан бир қаторда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойилини ҳаётга самарали татбиқ этишда аҳамият каттадир.
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг