«Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз»

13.05.2024 12:05:55

Когон шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактабида 9 май-Хотира ва қадрлаш куни « муносабати билан мавзусида мусобақа ташкил этилди. «Адолат» СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Исамутдинов, мазкур мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари мусобақага ҳакамлик қилди. Беллашувда ўқувчилар иштирок этишди.
Мусобақада мактабнинг 11–синф ўқувчилари ўзаро куч синашди. Ўқувчилар тош кўтариш, арқон тортиш, баскетбол тўпини саватга тушириш ва қўл кураши каби шартлар бўйича беллашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб бўлган жамоаларга қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди. Учрашувдан кўзланган мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, келажагимиз эгаларининг спортга бўлган меҳрини ошириш.

 

Моҳигул Раҳимқулова,
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+