Янгиликлар 578
Биз тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз!
Фарғона Давлат Университети хорижий тиллар факультети талаблари иштирокида « Биз тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз!» шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди.Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси, «Ибратли бекам» ўқув маркази раҳбари, «Шуҳрат» медали соҳибаси Шаҳноза Ғаниева мамлакатимизда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг моҳияти ҳақида сўз юритди. Шунингдек, мамлакат тараққиёти, жамият равнақини рўёбга чиқарувчи оилаларнинг тинчлиги ва хотиржамлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва болаларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган қонун ва меъёрий ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Очиқ мулоқот давомида ҳаётий мисоллар асосида ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиб, зўравонлик ҳолатларида жабрланувчиларни ҳимоясини таъминлаш учун қандай йўл тутиш ҳақида ўзаро баҳс –мунозаралар асосида ҳуқуқий билимлар мустаҳкамланди.
Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг