Янгиликлар 1098
Биз – янги Ўзбекистон ёшлари !
Ёшлар куни. Келажакка улкан мақсадлар қўйиб, унга етмоқлик истагида машаққатларни енган, курашдан толмайдиган йигит-қизлар куни. Билим олиб, ҳаётини зиёга тўлдириб, касб эгаллаш истагида сабр билан устозлар дуосин олган келажак бунёдкорлари куни.
Қалби орзу-ҳавасларга тўлган тенгдошим! Бугун қалбингизда олов ёнмоқда, азму шижоатингиз юксак. Қайси соҳаларда меҳнат қилманг, ўз фикрингиз, қарашларингиз ва мақсадингизга эгасиз. Аввало шахс сифатида жамиятда ўрнингизни топишни, ҳаётингиз фаровон бўлишини истайсиз. Ватан равнақига ҳисса қўшиш, эл хизматини қилишдек улкан ва шарафли вазифани адо этиш кўнглингиздаги эзгу ниятингиз. Энг муҳими сиз бахтлисиз. Ўзбекистоннинг фарзанди эканлигингиз – сизнинг бахтингиз. Тинч ва осойишта юртнинг дилбанди эканлигингиз – сизнинг ютуғингиздир.
Азиз тенгдошим бизга имкон берилди. Бугун юксак минбарлардан овозимиз баралла янграмоқда. Имконият ва имтиёзлар асосида ўқишга, хорижий давлатларда бўлиш ва у ерда таҳсил олишга, ишлашга, илмий иш билан шуғулланишга шароит яратилди. Жамиятнинг ҳар жабҳасида ёшлар қўллаб-қувватланмоқда. Сизу бизнинг бугунги саъй-ҳаракатларимиз, интилишимиз ва меҳнатимиз маҳсули жамият ҳаётида ўзини намоён этади. Демак, ҳар биримиз ўрнак бўлишимиз, ҳаёт йўлимизни эзгу мақсадлар асосида қуришим керак. Юртбошимизнинг умид билан боққан нигоҳлари сизу бизга қадалган.
Бир неча йиллардан буён айнан мазкур сана Ёшлар куни деб белгиланганлиги ҳамда кўплаб соҳаларда ишлаётган тенгдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланаётгани бежизга эмас. Сиз – мамлакат эртасисиз. Биз – мамлакат эртасимиз.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз янги Ўзбекистон ёшлари!
Абдувоҳоб Тавакалов,
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси.
Фикрингизни қолдиринг