Янгиликлар 1884
Биз ёшлар ишли бўлдик
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида очиғи биз ёшларни кўнглимиздаги гаплар тилга олинди. Ишлаб чиқариш ривожланган ва саноат корхоналари мавжуд ҳудудларда иш ўрни масаласи у қадар муаммо эмас. Бироқ яширишни хожати йўқ, чекка ҳудудларда бу муаммо.
Шундан келиб чиқиб республикамизда “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳасининг йўлга қўйилгани жуда ўринли бўлди. Бугун Мархамат туманида бу борада сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Биз ёшларнинг бандлигини таъминлаш баробарида ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда маҳсулот етиштириш куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Асосийси, мархаматлик йигит-қизлар бу ҳаракатни қўллаб-қувватламоқда.
Қишлоқда ўсганмиз. Деҳқончилик биз учун бегона эмас. Ўзга давлатлардан иш излашнинг ҳам ҳожати йўқ. Фақат ер масаласи бизни қийнарди. Энди бу муаммо ҳам ечимини топди. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар билан ўтказилган учрашувда бу тўғрида эшитиб, мен ҳам биринчилар қаторида бу ҳаракатга қўшилдим. Мурожаатимга жавобан тумандаги М.Тожибоев массивидаги Ғозиев фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 10 сотих жой ажратиб берилди. Энди енгимни шимариб астойдил ишлайман.
Шахристон, Алитепа, Бобохуросон ва Тошлоқ маҳаллаларида яшовчи мен каби 31 нафар уюшмаган ёшлар ҳам ер эгасига айланиб, ишли бўлдилар. Амалдаги йилда Давлатимиз раҳбарининг билдирган ишончларига ўз меҳнатимиз билан жавоб берамиз.
Рустамжон МАЪРИБЖОНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Мархамат туман кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси
Фикрингизни қолдиринг