Боғ яратиш ташаббуси

20.11.2020 10:11:27

Иш фаолиятим давомида кўпроқ қишлоқ хўжалиги масалалари билан Республикамиз вилоятларида, айниқса, Тошкент вилоятининг пахта далаларида, боғдорчилик ва сабзовотчилик хўжаликларида бўлган эдим. Жуда кўп илғор иш юритиб, юқори ҳосил кўтарган хўжалик, деҳқонлар билан учрашганмандим. Қанча-қанча томорқа хўжаликларида мева, сабзовот, полиз экинларини экилиши, юқори ҳосил олишини кузатганман. Хатто вилоят партия Кенгаши раиси ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутатлигимда, томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланилишни  ўз округимда ўрганиб, илғор усулда ҳосил олиш билан бирга катта-катта сотихли томорқаларга экин экилмай, бўш турганини, суғориш учун сув етиб келмаслиги сабабли бир неча йил маҳалладаги томорқалар экин экмай қўйгани ва менинг ташаббусим, сўровим билан “Юксалиш” МФЙсини суғориш тармоғи тикланган ҳоллари ҳам бўлган эди.

Айниқса, Президентимизнинг кейинги йилларда томорқага эътиборни кучайтириш тўғрисидаги қарорлари, яратилган имкониятлар томорқа эгаларини  ундан унумли фойдаланишга қизиқишини орттирди.

Ахир “томорқа – хазина”-ку.  Мени вилоят Меҳнат бошқармасида фаолият кўрсатган пайтимдаги бир воқеа эсимдан чиқмайди. Бошқармамиз тавсияси билан Корея Республикасига ишлагани фуқароларни юборар эдик. Шунда бориб, ишлаб келган бир фуқаромиз, эшитган дашноми ҳақида айтиб берганди. Ундан Кореялик сўрабди, яшайдиган мамлакатингизда “қанча томорқа ерингиз бор”, дебди, у  10 сотих ери борлигини айтибди. шундай экан бу ерларда нима қилиб юрибсиз,у ерда меҳнат қилиб, юқори ҳосил олиб, бемалол бола-чақа боқса бўладику дебди. Шунда у ўзга юртга иш излаб борганидан жуда хижолат бўлиб кетибди.

Тошкентда яшаш давримиз ичида бир неча бор яшаш жойимизни ўзгартиришга тўғри келди. Кўп қаватли уйда турар эдик, у ерда деҳқончилик қилиб бўлмайди, уни ҳовлига алмашдик, у ҳовлида мен қизиқиб, узумчилик билан шуғулландим, бутун ҳовли, кўчадаги уй ёнидаги тротуар барчасини  узум занглари, бандлари, барглари ва узумлари ичида қопланди. Хаттоки, ўтган кетган узум ҳосилини кўриб, қойил қолишарди. Ҳусан бувамни  “Ҳусан узумчи” деган лақаби бўлиб, томорқаси жуда катта (1 гектарга яқин) ва унинг барчаси майдон узумзор эди. Энг эртаки, ёзги ва кузги сара навлардан иборат эди. Энг муҳими, қаттиқ меҳнат қилиб,  ҳар йили юқори ҳосил олар эди. Унинг йўлини тутгим келарди. Унинг жуссаси ва юз кўриниши менга Республикамиздаги узумчилик миршикори Ризамат отани   эслатади.

Мана икки йилдирки, бизнинг аввалги яшаган Камолон маҳалласидаги уйимиз ўрнига янги турар-жойлар тушаётгани учун катта ўғлимнинг ҳовлисига кўчиб келдик, бирга турибмиз. Унинг ҳовлисини майдони анча катта 8 сотих, уйлардан ташқари, 4 сотихча ер, ҳар хил дарахтлар экилиб, газон қилиб, бир қисми ҳали ўзлаштирилмаган ерлари ҳам бор эди.

Ўғлим ва невараларни томорқа ишларига жалб қилиб, дарахтларни экилишини тартибга келтирдик, бўш ётган ерга бизнес учун деб, 1000 туп шамшод кўчатини қададик, бу манзарали дарахт ҳисобланиб, сотиб олганимизда ҳар бири тупи 1000 сўмдан эди, мана ҳозир 2 йил парвариш қилгвнимиздан сўнг донасини 30-35 минг сўмга сотишга арзигулик бўлди.

Бир неча йилдан буён турли гулларни уйда ўстириб келаётган эдик. Улар каттагина бўлиб, 2-3 метрли дарахтга айланганди, келган меҳмонлар ҳавас билан томоша қилар эди. Яқинда унга ҳам харидор чиқиб, бир қисмини 11,0 млн. сўмга сотиб олди.

Уйда неварам Диёра тўтини парваришлашни ёқтиради. Мана унга отаси олиб келиб берган 2 та тўтиси, 14 тага етган эди. Ўғлим кўп йиллардан бери мебелчилик  қилгани учун тўтилар учун қафас ясади. Ясаган қафаси ва ўша тўтилардан 8 донасини 1,0 млн. сўмга пуллади. Шу билан бирга уйимизда неварам қуён ҳам боқа бошлади.

Бу йил бошида ҳовлимизни узум учун ишком қилдирдим. Ёзи билан узум соя ва ҳосилга кириб, истеъмол қилдик. Бундай қарасам, иссиқхона боп, уйдагиларбилан маслаҳатлашиб, ичига лимон, апельсин, турли гуллар экдим. Уларнинг теарагида  ёз давомида памидори, бодринг, боқилажон, райҳон ва манзарали ўстирдик.

Куз келиши билан уни устини плёнка билан ёпиб, иссиқхона (қишки боғ) ҳосил қилдик. Унинг ичига юқоридаги дарахтлар билан бирга памидори, бодринг, пиёз, редиска ва гуллар экдик. Қарабсизки, ниҳоятда шинам қишки боғ барпо бўлди. Ичига кирсангиз дам оласиз. Бу боғни тасвирини интернетга қўйдим, энди олган раҳматларим, тасанноларни берган баҳоларда хулоса қилиш қийин эмас. Мени таниганлар, дўстлар, ҳаммасидан мақтовлар олдим. Тарифи узоққа кетди, газетадан, телевидениедан келиб суратга олишди. “Меҳнат қилсанг - элда азизсан” дегани шу бўлса керак. (“Қишки боғ” нигоҳда деб номланган фотоальбом  кўринг  ва коментарийларни ўқинг, ишонч ҳосил қиласиз)

Бу йил боғдаги хурмолардан кўп ҳосил олдик, уни сақлашаг ва қўшнилар, қариндош-уруғларга тарқатдик. Аввал пиёз эккан жойга чеснок доначаларини экдик(бир йилда икки бор ҳосил). Иссиқхонада памидори, укроп ва редиска ҳозир истеъмолга яраб қолди, қулпунай гулга кирди. Мавжуд, экилган дарахтлар, узум ва иссиқхона ва экинлар, тувакдаги гуллар билан ҳовлида бир қарич бўш ҳам ер қолмади.

Ниятимиз, иссиқхонада лимонлар, апельсин, мандарин, қулупнай ва бошқа цитрусларни  ва гулларнинг ноёбини ўстириш. Ва оиламизни шу озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш.

Ҳалқимиз бир гап бор, “иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур” шунинг учун ҳовлимизни бир бурчагида хонадон  устахонасини ташкил этдик. У ерда хўжалик учун зарур барча асбоб-анжомлар, станок ва дреллар мавжуд.  У жойда истаган устачилик ишларни бажариш мумкин. Қўни-қўшнидан отвертка, омбур, кетмон, белкурак сўраб юрмайсиз.

Мен бир газетада ўқиган эдим.  Бир киши уй қуриб битириб, яшаётган экан, ёнига янги қўшни келиб, уй қура бошлабди. Ҳар куни қўшнисиникига ҳали кетмон сўраб, ҳали белкурак сўраб, чиқар экан. Бир куни яна сўраб чиқса, қўшниси бермабди, ўзимга керак деб, қайтариб юборибди. Бундан хафа бўлган қўшни бозорга бориб кетмон ва белкурак сотиб олиб келибди. Уйини қуриб бўлгач, қўшниларни меҳмонга чақирибди. Шунда кетмонини бермаган қўшни айтибди, мендан шу пайтда хафа бўлмабмидингиз, мен атайлаб бермагандим, чунки, ҳар куни сўрагунча, қурилиш қилаяпсиз, бозордан олиб келсангиз, миннатсиз ишлатасиз дебди (устахонанинг расмига қаранг).

 Музей ташкил этиш

   Музей бу - тарихий эсдаликларни  жамлайдиган, сақлайдиган, изланиш, тадқиқот ўтказадиган ва оммалаштирувчи илмий оқартув, моддий ва маънавий муассаса ҳисобланади. Келажак авлодга мерос, улар  ёдида абадий муҳрланиб қолишига ўтган авлоднинг ҳалол меҳнати натижасида яратилган ёдгорликларни асраб авайлаб етказиш, улар учун ушбу меҳанат, ижод натижаси таянч нуқтасига айланишида хизмат қилиши мумкин.

Мен ҳам умрим мобайнида қайси ишларни бажармай, қайси лавозимни эгалламай, қайси органга сайланмай, сидқидилда, ҳалол, ташаббус, ҳозирги замон тилида “инноватор” бўлиб, фаолият юритишга интилдим. Буни қуйидаги мисолларда ифода этишим мумкин: талабалигимда яхши ўқидим,  ва диплом ишини аъло ҳимоя қилдим, мени диплом иши бўйича раҳбарим, номзодлик диссертацияси учун институтда қолишимни таклиф этди, ишга борганимда мутахассис сифатида меҳнат жамоат ишларидаги фаоллигим  учун “Шавкатли меҳнати учун” медали  билан тақдирландим, касаба уюшмаларида 20 йил фаолият юритдим, раис лавозимида бўлишимга қарамай, сиёсатшунослик касбини эгалладим, фан номзоди диссертациясини ҳимояладим, қишлоқ хўжалигидаги ташкилий  ишларда фаоллигим учун  “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвонига сазовор бўлдим.

     Менинг мактабни битирганимдан кейин илмда эришган ютуқларим, хизматларимни  улуғлаб, мактабимизда ташкил этилган тарихий музейда илк бор мени фан номзодига сазовор бўлганимни ёзиб қўйишди.  Мана яқинда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг музейига мени тарихий ҳужжатларимни сўрашди, сақланиб қолган ҳужжатларимни фото альбом қилиб топширдим. (иловада).

    Кейинги кўп йил ишлаган жойим Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Тошкент вилояти Кенгаши бўлди. Бу ерда ҳам кўп ташаббус кўрсатдим, айниқса, мени муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича партия ғояси устида олиб борган изланиш, тақиқот, жорий этишдаги инновацион ишларим фотоларда, видеоларда, китобларда, газета ва журналларда кенг ёритилди. Ушбу мавзудаги фото портет “Алодат” партиясини фото кўргазмасида ва Ўзбекистон тарих музейига қўйилган эди.

     Келгуси йил институт (ТИИИМСХ)ни тамомлаганимизга 48 йил бўлади, институтнинг 75 йиллик тўйига музей ташкил этилмоқда,  ўшанга ҳам ўқишни битиргач эришган ютуқларим ҳақида фотоальбом, бошқа ҳужжатларимни топширдим.

    Мен устозим Турғун Ражабовни хотирлаб, номини бир хўжаликка қўйиш ташаббусим қўллаб-қувватлангани, у жойда унинг бюсти ўрнатишга бош-қош бўлганимни матбуотда эълон қилган эдим, Яқинда унинг бюсти қайта таъмирланиб, у ерда Т.Ражабов музейини ҳам ташкил этдик, унга менда сақланган фотосуратлар ва бошқа ҳужжатлар, орден медаллари жуда асқотди.

     Ҳозир яшаётган маҳаллани фаоли бўлганим учун ёзган китобларимни ва бошқа 100 га яқин китобларни маҳалла библиотекасига топширдим. Мен расмим маҳалланинг энг фаол аъзоси ҳурмат тахтасига жойлаштирилган.

  Мен истардимки, партиямизни ҳам тарихи ҳар йили ёзилиб бориб, ҳар йили тўлган ёшида сарҳисоб қилиниб, унинг саҳифасига энг илғор ғояларнинг амалга ошиши саҳифаланиб борилса, келгуси партиядошларга муносиб қўлланмалар ҳосил бўлиб борар эди. Жумладан,мен муқобил энергия манбасидан фойдаланиш ғояси атрофида амалга оширган ишларимни фотоальбом қилдим. Яхши бир ғояни амалга ошган хулосавий ҳужжат ҳосил бўлди. Унда партиямизни ғоя атрофидаги фаолияти жамланди, яъни, китоблар, журналлар, видеотасвирларда, бошқа ғоя атрофидаги қанча-қанчалар ишлар, ташаббуслар, инновацион ёндошувлар бўлганини бемалол кўриш мумкин. Бу каби фотоальбомлар ҳар бир ғоя атрофида тайёрланиб, партия тарихига кириб бориши,  уни партия тарихи музейида сақлаб, фойдаланиб туриш керак деб ўйлайман.

   Мен китоб ўқиш ҳақида кўп тавсияларни эшитаман. Таклифим ҳар бир соҳанинг ходими, мутахассиси ўзи ишлаётган, фаолият юритадиган соҳани ҳам назарий, илмий, ҳам жорий этиш технологиясини, ҳам тарихини, ҳам замонавий, инновацион ривожланишини ипидан-игнасигача чуқур эгаллайдиган даражада китобларни, қўлланмаларни, тарихини ўқиши, уқиши ва яратишилиши устида ишлаши лозим деб ҳисоблайман. Фақат шу кунни ўрганмайлик, тарихига ҳам назар ташлайлик, шунда қайтадан “вилосипед яратиш”га ҳеч эҳтиёж қолмайди, ҳар томонлама мукаммал, етук ходим, мутахассис фаолиятни ва технологияларни бемалол бошқаради, шу билан бирга ишга  ижодий, яратувчанлик, инноватор сифатида ҳам ёндоша олади.

    Мен масалан муқобил энергия манбаларига оид, интернетдаги, мавжуд китоблар, журнал газеталардаи, телерадио кўрсатувларни биронтасини қолдирмай ўқиб, кўриб, эшитиб, тажрибалар ўтказиб, синаб кўриб, изланиш, тадқиқотлар олиб бориб, ўз хулосаларим билан 5 та китоб чиқардим. Унинг 2 таси давлат гранти доирасида. Партияда “Инновация ва муқобил энергетика тарғиботи” маркази тузиш ташаббуси билан чиқиб, хамон уни фаолиятини ташкил қилиб келмоқдаман. Натижада, ғоядан, технологияга, ундан лойиҳага айланган биогаз ишлаб чиқариш лойиҳасини республикада кенг қўллашда шогирдларим “Ихлос Бизнес Барака” МЧЖ ва “Ўзбиогаз” МЧЖ раҳбарлари билан қурилмалардан кенг фойдаланишни мумкинлигини  илмий асослаб, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириб келмоқдаман. Бу борада мендан Энергетика вазирлиги ҳам маслаҳат олиб турибди. Менинг мақолалари вазирлик сайтига юклаб қўйилган. Партиянинг фракциясига “Жамоатчилик палатаси” тўғрисидаги  қонун лойиҳасини тўлиқ матнда тайёрлаб, уни фракция муҳокамасига киритдим. Кўплаган давлат дастурлари муҳокамасида ўз таклифларимни киритиб келмоқдаман.

 Спортга муносабат,

Мен Юнусобод туманидаги “Буревестник” номли Скандинавча юриш гуруҳига қатнашиб келгунимга қадар, Тошкентдаги “Кардиология” марказида юрак-қон томирлар тизимидаги касалликларимни жарроҳлик йўли билан (2018 йил 2-3 августида) операцияси қилдириб, унга “стент” ва юракка “кардиостимулятор” қўйдириб даволатган эдим.

      Операциядан сўнгги пайтларда ўзимни ҳолсизланиб, узоққа юраолмай қолган эдим. Бундай ҳолатимни тиклаш учун Скандинавча юриш машқини бажараётган гуруҳнинг машқларини қизиқиб кузатдим, ва оддий юришдан ўрнига ушбу шимолча, таёқчалар ёрдамида юришга ўрганишга киришдим. У менга жуда фойдали бўлиб қолди.

Касалхонадан даволаниб чиққач, юрганида нафаси сиқилиб, қийналиб ҳаракатланар эдим. Гуруҳга қўшилиб, бир ой шуғулланганимдан  сўнг, Скандинавия таёқчалари билан машқ қила бошлач, соғлигим тиклана бошлади. Унга қўшимча, ёз пайтида велосипед ҳам миндим. Вақти-вақти билан поликлиникага бориб, кўрикдан ўтиб, кардиограммни текширтирганимда, юрак фаолияти (кардиограмма) яхши ишлаётганини, қўйилган аппарат маромида ишлаб, турганини билдиришди, ўзимни яхши ҳис эта бошладим. Мана ҳозир гуруҳдаги энг фаол Скандинавча таёқчада юриш ва машқларни бажараётганлардан бириман.

Шу билан бирга, ўзимнинг “Соғлом турмуш тарзида ҳаёт харитаси”ни туздим. Харитада  ёшим, соғлигим, даволаниш ва жисмоний фаоллик усулларим, истеъмол қилган дори-дармонларим, танновул қиладиган овқатларим, соғлом турмуш тарзини ҳаётига  тадбиқ қилишим тўла акс этган.

Менимча, агар ҳар бир инсон ўзининг ҳаёт тарзини шу каби, ўзини кузатиш  учун ёки тиббиёт врачига ташхис белгилаши учун маълумот сифатида қайд этиб борса ёки тахлил этилса, унга нафақат касаллик варақаси орқали, хатто соғлом турмуш тарзига амал қилиши ва унга айрим ўзгартириш, қўшимчалар киритишга, янгича даволаш услубларни қўллашга, тиббиёт ва жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларга тавсиялар беришларига, фаол ҳаётга йўналтиришларида яна бир имкон пайдо бўлади (чунки, тиббиётда кўрикка борган беморни бир кўришда, қон босимини ёки қонини таркиби билан аниқлаб бўлмайди). 

      Мен ушбу тавсияларни Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Фахрийлар Кенгаши раиси, и.ф.н. Халқаро Экология,  инсон ва табиат хавфсизлиги фанлари Академияси ҳақиқий аъзоси, академик сифатида ўрганишим, кузатувлари ва амалда ўзим ва гуруҳи аъзоларининг тажрибаси синаб   кўришим асосида, илк марта ўзбек ва рус тилларида тузиб чиқдим ва  уни Олий Мажлисдаги депутатимиз Е.Борисовага  таклиф сифатида киритдим ва ўрганиб чиқиб, қўллаб-қувватлашни  сўраб мурожаат қилдим, шу кунларда ундан таклифим маъқулланлигини ва қўллаб-қувватлашини маълум қилган жавоб хатини  олдим. Энди ушбу усулда юришни кенг ёйиш, оммалаштиришга имкон пайдо бўлди. мумкин.

   Менинг кундалик иш режимига келсак, мен эрталаб соат 5да уйғониб, юз-қўлимни ювгач, 5:30 да Скандинача юриш учун “Зенит” заводи ёнидаги пиёдалар йўлакчасига бораман. У йўлакча 1,1 км замонавий, велосипед йўлаги билан қуриганига 2 йил бўлаяпти. У йўлакчадан 6-7 марта айланиб, таёқчада 1-1,30 соат юриб чиқаман. Соат 7:00 да гуруҳда  машқларимиз   бошланади, у таёқчалар, таёқчаларсиз ҳамда куч машқлардан иборат 1 соат шуғулланамиз. Эрталаб ва машқлардан сўнг уйгача -7-8 км йўл босаман. Уйга келгач, қўлимга тақиб олган фитнес браслетдан юрган қадамим, босган йўлим, йўқотган килокалориям, юрак уришим(пульс) ва қо босимимни маълкотини оламан ва “Жисмоний фаоллигимни статистикаси”ни ҳар куни қайд этиб бораман. Менда ўзимни кузатиб юриши учун ушбу маълумотлардан фойдаманаман. Юрак безовта қилмаяпти, бош аъзоларимни фаолиятидан нолимайман, яқинда шифокор кўригидан ўтганимда соғлом эканимни тасдиқлади. Мен ушбу усулдаюришни барча ёшу*қарига таклиф этаман. Ҳар куни спорт йўлакчасида юрганларга афзаллигини айтиб, шуғулланувчилар сафини кенгайтирмоқдаман. (Китоб ва видероликни ташлаб бериш)

 

Энди  опангиз, (рафиқам Фароғатхон) ҳақида айтсам, у жуда кўп вақтини соғломлаштириш ишларига бағишлаб келади. Республика миқёсида уйда ўтирган, пенсия ёшдаги аёлларни спортга жалб қилиб, улар билан шу пайтгача эрталабки мунтазам бадантарбия билан шуғулланувчи 64 та “Эъзозли аёллар” гуруҳини шакллантирди. Унинг бу таклиф, тавсиялари, ҳаракатлари барча аёлларга манзур бўлмоқда. Натижада, 30-50 кишилик гуруҳлар шаклланиб, ўз соғлигини сақлаб, тиклашмоқда. Фароғат опангизни бу саъй-ҳаракатлари билан  Президентимизнинг фармони билан “Соғлом турмуш” медалига сазовор бўлди. Унинг бу борада жонбозлиги, ташаббукорлиги давом этмоқда, вилоятларда бўлиб тузиб келмоқда, телевидениеда кўп марта чиқишлар қилиб, бу аёлларни дават этиб келмоқда.

Шу кунларда улар биз яшаб турган маҳаллада, тадбиркор томонидан “Эъзозли  аёллар”нинг гуруҳи шуғулланадиган майдонча ва спорт мажмуасини ноқоуний бузиб, қурилиш ишларини бошлади. Тадбиркордан иншоотни сақлаб қолиш ва мақсадли фойдаланиш учун қаттиқ туриб, талаб қилмоқда ва ҳуқуқий йўл билан ҳимояламоқда ва асослаб бериб,  тадбиркорнинг беписандик билан қилаётган хатти-ҳаракатига барҳам беришга мавжуд қонунлар доирасида ва вужуди билан киришган. Бормаган, ёзмаган идораси, учрашмаган мутассадилар қолмади, афсуски, масалани ҳал этувчилари сусткашликка йўл қўймоқдалар. Лекин бари-бир адолат қарор топишига ишончи катта.  

Опангизни шу билан бирга фарзандларимиз, невара ва эваралар тарбиясида, соғлом овқатланишни ташкил этишда ҳам алоҳида эътиборга лойиқ ишлари бор. Жумладан, овқатларга пазанда,  ундан ташқари, гиёҳлардан табиий дори-дармонлар тайёрлайди. Хонадонимизда “Золотой ус” ўсимлигини етиштирамиз, ундан турли табиий суртадиган ва ичадиган дори-дармонлар тайёрлаб, бизни даволаб келади.

Бизнинг овқатланишимизга опангиз  доимо мева ва сабзавотларни совутиб сақлаб қўйиш бўйича устаси, уни  тайёрлаган табиий шарбатлари (соклар), салатлари барча таниш билишларга манзур. Хонадонимизда қиш, баҳор фаслларидан токи, келгуси пишиқчиликгача ҳам танновул қилишимиз учун сақлашни ташкил қилган, шуниниг учун у нонуштамиз дастурхонидан  доимий жой эгаллайди.

Опангизни яна бир сифатини айтсам, у ниҳоятда инсонпарвар, қийналган, кам таъминланганларга ёрдам қўлини чўзадиган аёл. Мана, 23 йилдирки, Гулистон шаҳаридаги болалар уйига ҳомийлик ёрдамини ташкил қилиб келади. Оиламизнинг имкониятидан келиб чиқиб, болалар учун кийим-кечак, оёқ кийимлари, ширинликлар билан мусиқали базм уюштириб, уларни сийлаб келади. Улар уни бу “бизнинг онамиз” дейишади. Маҳалламизда ҳам кўп марта кам таъминланганлар учун ҳомийлик совғалари тарқатилишини ташкил этиб келади.  

Пандемия пайти мени ижодий ишимга имкон бўлди, гимеастикадан уйга қайтгач, нонушта қиламан ва ижодий ишлар билан машғул бўламан, “Ўзбекистонда биоэнергетиканинг инновацион ривожланиши” китобини, “Илм-фан ва инновацион ривожланиш” журналида ва “Тошкент ҳақиқати”да 3 мақолам ва “Эко мулоқот” газетасида 2 та мақолам чоп этилди. Република илмий конференцияси маъруза билан чиқиш қилдим. “Соҳибқирон Амир Темур авлиёлар юртида” деб номланган тарихий китобни якунламоқдаман. Шу билан бирга шу йилнинг 5 декабрида отам Шодимат ота   Алматовнинг тирик бўлганида 100 ёшга тўлар эди, шуни нишонлаш ва уни ёд этиб, ундан қолган авлоднинг насабномасини тайёрламоқдаман.

Шу каби ижодий ишлардан чарчаган пайтимда, қишки боғга кириб, экинларни парвариш қиламан, суғориш, ўғитлаш, чопиқ каби ишлар билан банд бўламан. Кеч кириши билан телевидениедаги кўрсатувлар, “Ахборот” дастури, телесериаллар, ва бошқа кўрсатувлар билан кунни якунлаб уйқуга соат 22-23ларда ётаман. Шу тарзда зерикишга вақт йўқ, доимо бандлик, кўчага бекорга чиқишнинг ҳожати йўқ, айниқса, ижодий ишлар вакиллари ишхонага, офисга ҳар куни бориши шарт эмаслигини ўзимда синаб кўрдим. Уйдан чиқмай, газета, журналларга мақолалар бердим, китобимни нашр эттирдим. Партиянинг Пленумида онлайн тарзда иштирок этдим. Республика Илмий конференцияси ишида бошқалар билан онлайн тарзда боғланиб маъруза қилдим ва ҳаказо...

Партиямизни Фахрийлари кенгаши раиси сифатида ҳам биз учун очиб бреилган каналда партия фаолиятига оид ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашиб, маслаҳатларимизни аямаяпмиз. Партиядошлар учун керакли, қизиқарли  материалларни юклаб турибмиз. Фақат бизнинг истагимиз, барча фахрийларимиз ва вилоятлардаги партиядошлар Фахрийлар каналига кириб туришини ва бизнинг юклаган партиявий ишлардаги тажрибаларимиз, ҳаётий маслаҳатларимиздан фойдаланишсалар биз хурсанд бўламиз.

 

К.ШАДИМЕТОВ.

И.ф.н. Халқаро Экология, инсон ва табиат

хавфсизлиги Академиясини ҳақиқий аъзоси, академик,

“Инновация ва муқобил энергетика тарғиботи маркази раҳбари,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+