Янгиликлар 510
Боғчада ўрганиш тадбирлари ўтказилди
Шайхонтоҳур тумани Кенгаши депутати, «Адолат» СДП вакили Дилдора Исломова Кўкча маҳалласи ходими Б.Мирзаев билан биргаликда ҳудуддаги 111-сонли мактабгача таълим муассасасининг иш фаолияти, боғчада тарбияланувчиларнинг таълим ва тарбия олиши учун яратилган шарт-шароитларнинг айни кундаги ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида муассасанинг ташқи томонидаги қурилиш жараёни кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёш авлоднинг боғчада яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда билим ўзлаштириш, соғлом овқатланиши, жисмоний чидамлилигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, машғулот жараёнлари ҳам таҳлил қилинди.
Жараёнда боғча ходимлари иштирокида уларнинг меҳнат фаолияти, ҳақ-ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш, электоратимизнинг салмоқли қисмини ташкил этадиган тарбиячи-педагогларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш бўйича фикрлар алмашилди.
«Адолат» СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг