Янгиликлар 1970
Боғотда депутат кўмаги билан 15 нафар хотин-қиз тикув машинали бўлди
Аввал хабар берганимиздек, партия ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида фуқаролар билан яккама-якка мулоқотлар ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, партиянинг Боғот туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги фаоллари биргаликда тумандаги “Боғзор” маҳалласида “Темир дафтар” рўйхатида турувчи хотин-қизлар билан дилдан мулоқотлар уюштириб, муаммолари ҳамда яшаш шароитлари билан яқиндан танишишди. Аниқланган муаммолар тегишли ташкилотларга мурожаатлар асосида ижобий хал этилди.
Донохон Рўзметова, мурожаатчи:
– Ёшлигимдан тикувчилик касбига бўлган қизиқишим боис тикувчиликни эгаллаб оиламга, халқимга хизмат қилишни ният қилган эдим. Аммо, замонавий тикув машиналарни сотиб олишга қурбим етмаётган эди. Депутатимиз Қ.Хўжақовнинг кўмаги билан нафақат мен, менга ўхшаган яна 14 нафар хотин-қиз субсидия асосида тикув машиналик бўлди. Мана бугун ўрганган ҳунарим оилам фаровонлиги учун ас қотди. Депутатимизга раҳмат.
Боғотлик партиядошларимиз саъй-ҳаракатлари билан туманда бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.
Саодат МАШАРИПОВА,
партия фаоли
Фикрингизни қолдиринг