Янгиликлар 1414
Боғотлик депутатларимиз бирлашиб кўчат экиш ишларини бошлаб юборишди
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акцияси эълон қилингани муносабати билан, партиямиз фаоллари, депутатлари бу борада фаолликни қўлдан беришмаяпди.
Хусусан, "Адолат" СДП Боғот туман Кенгаши фаоллари, туман Кенгаши депутатлари томонидан манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.
Депутатларимиз айни кунларда Хазорасп - Урганч йўлини кўкаламзорлаштиришга бел боғлашган.
Майсара Худайберганова, туман Кенгаши депутати:
- Ҳар бир кўчатни ўтказаётган вақтимизда, қалбимизни бир олам қувонч, ҳис-ҳаяжон қамраб олди. Амалга ошираётган ишимиз қанчалар савобу, қанчалар тўғри эканини, атроф муҳитни асраб-авайлаш нафақат давлат ва жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси, бу эса ўз навбатида халқимиз соғлиги учун жуда муҳим эканини яна бир бор англаб, мавсум даврида кўчат экиш ишларини кенг қамровда мунтазам давом эттиришни режа қилдик.
Бир сўз билан айтганда, боғотлик депутатларимизнинг бирлашиб, хайрли ишларга бош- қош бўлаётгани юртимиз тараққиёти ҳамда партиямиз келажаги учун жуда аҳамиятлидир.
Воҳамизда партиямиз фаоллари томонидан бу каби тадбирлар изчиллик билан давом этмоқда
Саодат МАШАРИПОВА,
“Адолат” СДП
Боғот туман “Аёллар қаноти” раиси
Фикрингизни қолдиринг