Янгиликлар 1711
Боғотлик ёшлар бирлашди
Шу кунларда вилоятимиз бўйлаб, “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Бугун Боғот туман марказидаги истироҳат боғида бўлиб ўтган фестиваль ҳам кўтаринкилик билан ташкил этилди.
Тадбирда партиянинг Боғот туман Кенгаши фаоллари, депутатлари ҳам иштирок этиб, фестивални юқори даражада ўтказишда муносиб ҳиссасини қўшишди.
Бир қатор кўрик-танловлар, китоблар кўргазмаси, югуриш марафони ва бошқа танловларни ўзида жамлаган фестиваль давомида Ватанимиз келажаги бўлган ёшларнинг иқтидорлари иштирокчиларни хайратлантирмасдан қўймади.
Кенг дунёқарашли, юксак маънавиятли, ноёб истеъдод эгаларининг ижодий чиқишлари Янги Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк эканини яна бир бор ифода этди.
Партия фаоллари томонидан иқтидорли ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг