Боғотлик ёшларнинг ўзбек тилимизга бўлган ҳурмати янада оширилди

21.10.2022 12:10:41

«Адолат» СДП Боғот туман Кенгаши томонидан тумандаги 7-сон умум ўрта таълим мактабида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлиши муносабати билан «Қадри ва қадди баланд она тилим!» мавзусида маънавий ва маърифий, байрамона тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, ҳайриҳоҳлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - ёшлар онгида ўзбек тилимизга бўлган ҳурмат, эҳтиромни юксалтириш, уни соф ҳолда келажак авлодга етказишдан иборатдир.

Сўзга чиққанлар томонидан ўзбек тилининг дунё тиллари орасидаги ўрни, тарихи, алломаларнинг ўзбек тилига қўшган ҳиссаси қолаверса, дунё тилшуносларининг ўзбек тили борасидаги эътирофлари атрофлича баён этилди.

Фикр-мулоҳазалар ва таклифларга бой бўлган тадбир сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволлари мутахассислар томонидан қаноатлантирилди ва фаол иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўзбек тилимизни тараннум этган куй ва қўшиқлар, шеърлар иштирокчиларга янада кўтаринкилик бағишлаб, тадбир самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

Туманимизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Саодат МАШАРИПОВА,

«Адолат» СДП Боғот туман

Кенгаши «Аёллар қаноти» раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+