Янгиликлар 1472
Болалар саломатлиги учун!
Ҳар йили республикамизда донорлар ҳиммати туфайли кўплаб юртдошларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари томонидан ана шундай ҳаётбахш, эзгу амалларнинг узвий давоми бўлган акция амалга оширилиши давом этмоқда.
Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган навбатдаги беғараз донорлик акцияси Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти қон қуйиш станцияси ҳамда Олмалиқ шаҳрининг Кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ташкил этилди.
1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари "Бор меҳримиз сенга, болажон!" шиори остида ўтган акцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент вилояти туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, партия фаоллари,Тошкент вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, вилоят ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари, ёшлар ва кўнгилли партия хайрхоҳлари иштирок этишди.
“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг