Болалар учун сафимизга қўшилинг

30.05.2024 08:05:31

Ҳар бир байрамнинг ўз ўрни бор, Шундай бўлсада болажон халқимиз Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини ўзгача нишонлайди. Бу кун бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам демакдир.

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан анъанага айланган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» донорлик акциясини айни шу байрам арафасида ўтказилиши ҳам бежиз эмас.Тадбир доирасида «адолатчилар» ва кўнгилли юртдошларимиз бемор болаларни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида қон топширади.

Бу йилги болалар байрами арафасида жалақудуқлик партиядошларимиз ташаббус билан чиқди. «Болалар учун сафимизга қўшилинг!» шиори остида жамоатчилик орасида тарғибот ишлари йўлга қўйилди. Меҳнат жамоаларига кириб, донорлик савобли иш экани, бизнинг бу кўмагимиз дардга чалинган болаларни ҳаётга қайтариши тушунтирилмоқда.

Тўйдихон Алибоева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:

-Биз биринчи навбатда донорлик тўғрисида тушунча беряпмиз. Кўпчиликда савол туғилади: донорлик ўзи нима? Ўз қони ва унинг таркибий қисмларидан бир қисмини тиббиёт эҳтиёжлари учун ихтиёрий равишда берувчи шахс донор ҳисобланади. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган соғлом одам ихтиёрий равишда қон топшириши мумкин. Агар бу ҳаракат келажак авлод саломатлигига қаратилган бўлса янада савобли. Шу сабаб юртдошларимиз бизни қўллаб-қувватламоқда.

Тарғибот тадбирлари бугун маҳаллаларда давом этади.

Барнохон Бозорова,
«Адолат» СДП
Жалақудуқ туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+