Болаларга беринг дунёни!

03.06.2021 17:06:50

Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят ҳамда Фарғона шаҳар партия Кенгашлари "Саховат – беназир қадрият", “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож кам таъминланган оила фарзандлари учун тадбир ташкил этди.   Болажонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, уларга ширинликлар улашилди.

Ҳар йили анъанавий тарзда болажонларимиз учун тадбир ташкил этиб келамиз, – дейди “Фарғона нурли келажак пойдевори” унитар корхонаси раҳбари Шохруҳ Каричаев. – Уларга дунёларни бергимиз келади. Ҳомий ташкилотлар, эзгу ишга бош қўшишни истаган барча саховат тадбирида иштирок этишлари мумкин. Бу йил ҳам  вилоятимиздаги  159 нафар ўғил-қизларимиз қамраб олинди.  Уларнинг ота-оналари, яқинлари ҳам байрамга таклиф этилиб, ўзларини хотиржам ва қулай ҳис этишлари учун оилавий тадбирга айлантирилди.

Болажонларга ҳомий ташкилотлар томонидан турли эсдалик совғалари тақдим этилди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган дилбар куй-қўшиқлар, ёш иқтидор эгаларининг чиқишлари барчага янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Фарғона вилоятида бундай тадбирлар барча шаҳар-туманларда давом этмоқда. 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+