Болаларга кўмак берувчи беғараз донорлик акцияси

07.12.2020 19:12:15

Болаларнинг кулгулари ҳар биримизга завқ бағишлайди. Беғубор қалб  эгалари ҳаётимизга мазмун, жонимизга оро, қалбимизга қуёш каби қувонч улашадилар. Биргина табассум билан муз қалбларни  эритадилар.

Уларнинг соғ-саломат  униб ўсиши,  бахтли бўлишлари учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилмоқда. Оиланинг давомчилари, Ватанимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ўғил-қизларимизнинг жисмонан соғлом бўлиши ҳар биримиз учун ҳам жуда муҳимдир. Ўзбекистон “Адолат”  СДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган   “Бор меҳримиз сенга, болажон!” акцияси  ҳам болаларга тиббий кўмак беришга қаратилгандир.   Акция давомида топширилган қон препаратлари тумандаги онкология ва гемотология марказларида даволанаётган болалар ҳамда бахтсиз ҳодиса туфайли кўп қон йўқотган инсонлар ҳаётларини сақлашга хизмат қилади.

Шунингдек, Данғара туманидаги тиббиёт бирлашмасига қарашли қон қуйиш марказида бўлиб ўтган "Мен–донорман" хайрия акциясида ҳам партия фаоллари ҳамда  кўнгилли донорлар фаол иштирок этдилар.  

Ҳар бир инсоннинг берган беминнат ёрдами  кимнингдир  умрини сақлаб  қолиши ва ҳаётга қайтишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай эзгу амаллар ҳеч қачон жавобсиз қолмайди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+