Бўлажак депутатларга семинар-тренинг ташкил этилди.

17.09.2024 20:09:41

Барчамизга маълум  жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов бўлиб ўтадиган. Мазкур жараённи юқори савияда ташкил этиш учун  Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар  учун  Бухоро давлат педагогика институтининг фаоллар залида семинар-тренинг ташкил этилди.

Учрашувни  “Адолат” СДПнинг Бухоро вилояти Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб,  семинар-тренинг ташкил қилинишидан кўзланган асосий мақсад ва унинг вазифалари тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар берди.

Семинар давомида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев бу муҳим сиёсий жараёнда иштирок этувчи бўлажак номзодларга партиянинг Сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти,  таркибий тузилиши ва илгари сурилаётган асосий ғоялар билан бирма-бир таништириб ўтди.

Шунингдек, партиянинг марказий аппарати, ҳудудий кенгашлари томонидан ишлаб чиқилган тарғибот воситалари, депутатликка номзодларга бериладиган тарғибот воситаларидан фойдаланиш усуллари ва шартларига вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов тўхталиб ўтди.

 Семинар-тренинг давомида “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг Ахборот сиёсати бўйича раис маслаҳатчиси Моҳигул Раҳимқулова номзодларнинг тарғибот даврида оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, баҳс-мунозараси кўрсатувларда иштирок этиш жараёнида аҳамият қаратиш зарур бўлган  муҳим масалалар, ташвиқот олиб бориш шакллари, яъни омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни тайёрлаш ҳамда Сайловолди ташвиқоти даврида йўл қўйиладиган хато ва камчиликлар учун  Сайлов тўғрисидаги қонунчиликда  жавобгарлик мавжудлиги тўғрисида  маълумотлар бериб ўтди.

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Жамшид Жўраев номзодларнинг Сайловолди ташвиқотлари олиб бориш шартлари, турлари, усуллари ҳақида бўлажак депутатларга керакли тавсияларни берди.  Шунингдек, номзодлар партия дастуридан келиб чиқиб, ҳудуддаги муаммоларни инобатга олган ҳолда ўзларининг сайловолди дастурини шакллантиришлари кераклигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

“Адолат” СДП
Бухоро вилояти Кенгаши 
матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+