Янгиликлар 1981
Бўлажак сайловларда бизни қандай ўзгаришлар кутмоқда?
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” сиёсий қурилиш дастурининг бош йўналишларидан бири давлатнинг бир қатор ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишдан иборатдир.
Сайловлар доимо демократик давлатлар тараққиёти ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари тизимида муҳим конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида марказий ўринни эгаллаб келган. Зеро, ҳар қандай демократик жамият ўзагини эркин ва адолатли сайловлар ташкил этади. Айнан мазкур институт орқали фуқаролар бевосита ёки ўзлари сайлаган вакиллари тимсолида давлат ва жамият ҳаётини бошқариш имконига эга бўладилар. Хусусан, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, "Демократия ва сайлов тушунчалари доимо ёнма-ён юради, улар ўзаро бирлашиб кетган. Сайлов-демократия дегани. Демократия - бу сайлов дегани"дир. Албатта, фуқаролик жамияти ва сайловлар ўртасида муҳим боғлиқлик мавжуд бўлиб, унинг аҳамияти фуқароларнинг фикр ва манфаатлари хилма-хиллигига асосланган ҳолда давлат ҳокимияти органлари фуқароларни ўзларини иштироки билан адолатли сайловлар асосида ташкил этиш, фуқароларни ихтиёрий равишда қонунга итоат этишларини таъминлаш, ўткир ижтимоий қарама-қаршиликларни бартараф этиш имкониятида ўз аксини топади.
Сайлов қонунчилигига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилиши ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланиши бўйича таклиф этилаётган ўзгартиришлар албатта мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайловларнинг халқаро тажрибадан келиб чиқиб ўтказилиши, фуқаролар ўртасида парламент сайловлари ҳамда Президентлик сайловларини ўтказишда ҳудудий ва маҳаллий сайлов комиссияларининг функцияларини англашдаги тушунмовчиликларга барҳам беради. Шу билан биргаликда оптимизация натижасида сайлов округларининг тугатилиши сайлов жараёнида ортиқча маблағларнинг сарфланишининг олдини олади.
Ориф Шукуров,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг