Янгиликлар 1469
Болажонлар қалбида бир олам севинч
Бемор болаларнинг қалби биргина ширин сўзу меҳрдан қанча шодланади. Айниқса, янги йил байрами улар учун энг қувончли шодиёна.
«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши билан бирга ҳомий ташкилотлар кўмагида Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида даволанаётган болалар учун «Янги йилни янги орзулар билан» номли кўчма арча байрам тадбирини ташкил этди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлар билан бир қаторда элимиз суйган санъаткорлар ҳамда ота-оналари ва шифокорлар ҳамроҳлигида болажонлар иштирок этишди.
Тадбир давомида қорбобо ва қорқиз ташриф буюриб, бемор болажонлар юзига табассум олиб кирди. Шунингдек, турли эртак қаҳрамонларининг иштироки болажонлар кайфиятини аъло даражага кўтарилишига сабаб бўлди. Бир-биридан қизиқарли цирк томошалари эса кўпчиликнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этиб, барчани ҳайратлантирди.
Байрам якунида партия ва ҳомийларнинг совға-саломлари болаларга тортиқ этилди.
Дилбар Иброҳимова, бемор боланинг онаси:
- Болаларимиз учун ташкил қилинган ушбу байрамдан биз ота-оналар жуда мамнун бўлдик. Энг муҳими, байрам томошаси болажонларимиз учун ҳақиқий туҳфа бўлди. Уларнинг хурсандлигидан қалбимизга шодликка тўлди. Боламни анчадан буён шу касалхонада олиб ётибман. Яқин кунларда соғайиб уйга қайтишини умид қиляпман. Ташкилотчиларга, «Адолат» социал-демократик партиясига тадбир учун алоҳида ташаккуримни изҳор этаман.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг