Янгиликлар 1106
Болажонларга меҳр улашилди
1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш» куни муносабати билан «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Хоразм «Дори-Дармон» МЧЖ ҳамкорликда Урганч шаҳрида жойлашган «Болалар уйи»да партия томонидан мунтазам ташкил этиб келинаётган «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида хайрия тадбири ўтказилди. Унда партия фаоллари, депутатлар, журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раис ўринбосари, вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Қурязов кириш сўзи билан очиб берди ва «Болалар уйи» ходимларининг машаққатли аммо, шарафли ишлари тўғрисида гапириб, уларга эзгу тилакларини билдирди.
Сардорбек Бобожонов, Хоразм «Дори-дармон» МЧЖ раҳбари:
- «Адолат» СДПни ҳар доим хайрли ишлар бошида кўрамиз. Энг фаол партия деб биламан. Партия билан ҳамкорлигимиз тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бугунги хайрия тадбиримиз ҳам самарали кечди. Болажонларнинг хурсандчилигидан ўзимиз ҳам бирга қувондик.
Шундан сўнг болажонларга ҳамкор ташкилотларнинг байрамона совғалари топширилди.
Бир сўз билан айтганда, ҳамкорликда олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар, фарзандларимизни юрт корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб улғайишларида хизмат қилиши шубҳасиздир.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг