Боқувчисини йўқотган оила хонадонига табиий газ қувури тортиб берилди

17.12.2020 11:12:07

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Инғирчоқ” МФЙ ҳудудида  тоза ичимлик суви тармоғи мавжуд бўлмаганлиги сабабли давлат дастурига  киритилган эди. Давлат дастури ижросини назорат қилиш мақсадида  халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Н.Жумабоев мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборди. Саъй-ҳаракатлари ижобий натижа бериб, ҳозирда маҳалла фуқаролар йиғинида 3000 метр масофага тармоқ тортиш ишлари якунланмокда. Яқин кунларда артизиан қудуғи бурғулаш ишлари бошланиб, 2021 йил 15 январгача якунланади.  Аҳоли тоза ичимлик суви билан  тўлиқ таъминланади.

Сўх туманида ҳам депутат Субхонали Нишонов тадбиркор Валижон Тўйчиев ҳомийлигида “Ҳазрати Али”, “Сариканда”, “Мулғон” ва “Янгиариқ” МФЙларда яшовчи боқувчисини йўқотган 33 та кам таъминланган оилаларга гўшт маҳсулотлари тарқатиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. “Ҳазрати Али” МФЙда яшовчи  Соҳибахон Шоҳобова боқувчисини йўқотган оила хонадонига табиий газ қувури тортиб берилди ҳамда “Мулғон” МФЙда яшовчи боқувчисини йўқотган Бибихон Гадоевага беш юз минг сўм  миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+