Янгиликлар 1563
Бор бўлсин саховат
17.03.2021 12:03:18
Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида хайрли ишларни амалга оширмоқдалар. Жалақудуқлик сафдошларимизни тумандаги кўнгли ярим, чин етим болалар хонадонига ана шундай эзгулик бошлади.
Бузрукхонтўра маҳалласида яшовчи Турсиной Орифжонова 2012 йилда туғилган. Ота-онасидан эрта ажрагани сабаб аммасининг қарамоғида. “Адолатчилар” ҳомийлар кўмагида унга байрам арафасида моддий ёрдам кўрсатганида қувончдан кўзлари ёшланди. Ёлғиз эмаслигидан, саховатли инсонларнинг меҳридан мамнун бўлди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг