Янгиликлар 1089
Бор бўлсин саховат
28.03.2022 11:03:44
Жалақудуқ тумани, Ғозичек маҳалласида яшовчи Гулнозахон Матёқубова 3 фарзанднинг онаси. Боқувчиси йўқлиги сабаб ижтимоий кўмакка муҳтож. Бироқ ҳаётидан нолимайди, доим ҳаракатда.
Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова бу оила ҳақида эшитиб, саховат сари опанинг хонадонига йўл олди. Фуқаро билан суҳбат чоғида унинг ёлғиз эмаслиги, давлатимиз томонидан ғамхўрлик кўрсатилиши ва хотин-қизларга бўлган эътибор ҳақида гапирди. Ўз ўрнида Рамазон ойи олдидан оилага моддий кўмак берди.
Депутатнинг бу хайрли ишидан кўзлари қувонч ёшига тўлган онахон дуога қўл очди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг