Янгиликлар 1189
Бор меҳримиз сенга, болажон
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни ва 8 декабрь – Конститутция куни муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказиладиган беғараз донорлик акциясига барча кўнгиллиларни таклиф этамиз.
Акция 4 декабрь куни соат 8:00 дан – 15:00 гача Республика қон қўйиш марказида ҳамда унинг Республикадаги ҳудудий бўлимларида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 138 уй (Қон қуйиш маркази биноси, Хосилот меҳмонхонаси қаршисида)
“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказилаётган тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Донорлик тартиби бўйича эслатма:
18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
Қўшимча маълумот учун:
www.adolat.uz adolat_info@mail.ru
+99871 288 46 54 (117,137) fb.com/sdpu.adolat/
+99894 685 72 85 t.me/adolat_uz/
+99899 917 14 81 instagram.com/adolat_sdp/
+99891 1627717 twittercom/AdolatSDP
Фикрингизни қолдиринг