Янгиликлар 557
"Бор меҳримиз сенга, болажон!"
“Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!" — беғараз донорлик акциясида партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳамда партия Марказий аппарати ва Тошкент шаҳар Кенгашининг бир гуруҳ масъул ходимлари иштирок этди.
Айтиш жоизки, мазкур акция юзлаб партия фаоллари, депутатлари ва кўнгиллиларни бир мақсад йўлида бирлаштирди.
Республика қон қуйиш марказида ўтказилаётган хайрли тадбирга ташриф буюрган ҳар бир иштирокчининг кўнглида мурғак болажонларимиз ҳеч қачон касал бўлишмасин, кўзлари ёшланмасин, умрлари узоқ бўлсин, Ватанимиз корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб вояга етишсин, деган эзгу туйғу жўш урди.
Жараёнларда сиз ҳам иштирок этинг! Бемор болажонларнинг соғайиши учун ўз ҳиссангизни қўшинг!
"Адолат" СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг