“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун”

21.06.2021 10:06:04

Андижонда юқоридаги шиор остида ташкил этилган саломатлик акциясида  “адолатчи” шифокорлар фаол иштирок этмоқдалар. Ҳудудларда ташкил этилган тиббий кўрик тадбирларида биринчи навбатда кекса ёшдагилар, “Темир дафтар”га киритилганлар ва якка-ёлғиз яшовчиларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Пойтахтдан келган шифокорларнинг текширувлари кўплаб беморларни соғломлаштиришга бошламоқда.

 Жумладан, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказидан ташриф буюрган малакали шифокорлар  вилоят сил касалликлари диспансерида бўлдилар. Улар томонидан мураккаб турдаги жарроҳлик операциялари амалга оширилди. Шунингдек, бир неча беморларга консультациялар ўтказилиб, даволаш тавсияларини бердилар.

Мадаминжон Мадазимов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:

-Бундай тадбирлар фуқароларни соғломлаштириш баробарида тиббий маданиятини ҳам оширмоқда. Ўз саломатлигига эътиборли бўлган инсонда касаллик ортга чекинади. Мақсадимиз - касалликларнинг олдини олиш билан халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+