Бўш иш ўринлар ярмаркаси 45 нафар кишига йўлланма берди

18.09.2020 17:09:37

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тупроқ қалъа Кенгаши, туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туманда фаолият олиб бораётган секторлар ҳамкорлигида  бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. 

Ярмаркада  65 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 370 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Жумладан,  "UZAUTO MOTORS" Хоразм вилояти филиалига қарашли иссиқхонага 76 та ҳамда преслаш бўлимига 50 та, "GLOBAL FOOD IMPEX" МЧЖ га 50 та, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълимига карашли умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ҳамда ҳусусий корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан  қатнашдилар.

Ярмаркага жалб қилинган фуқаролардан 45 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шундан 20 нафари ёшлар, 27 нафарини аёллар ташкил килади. Шунингдек,  10 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун   умумий ўрта таълим мактабларига йўлланма берилди.

                                                                                                                   Яҳёбек  ЮСУПОВ,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                     Тупроқ қалъа туман Кенгаши раиси,

                                                                                                     “Ёшлар парламенти” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+