Бош қомусимиз билимдони аниқланди

10.11.2021 14:11:25

Ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш мақсадида “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танлови вилоятимиз бўйлаб партиянинг барча туман ва шаҳар Кенгашларида ўтказилиб келинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида навбатдаги туман босқичи бўлиб ўтди.

Навбатдаги ўтказилган кўрик-танлов партиянинг Ромитан туман Кенгаши томонидан туманнинг 16-умумтаълим мактабида туман ўқувчилари ўртасида ташкил этилди.

Кўрик-танлов белгиланган низом асосида 3-босқичда ўтказилди. Бунда ўз чиқишларини намоён этган иштирокчи ўқувчиларнинг ҳар бир шарт бўйича яъни партиялар тўғрисидаги, таълим йўналишидаги, конституцияга оид билимлари, ҳамда саҳна маданияти, нотиқлик маҳорати, ижодий қобилияти  каби мезонлар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан очиқ овоз бериш йўли билан баҳоланди.

Иштирокчилар чиқишларини якунлагандан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, тадбир сўнггида хулоса ва изоҳлар берилди.

Иштирокчиларнинг жами йиғган баллари бўйича энг юқори кўрсаткични туманнинг 27-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувиси Барчиной Ойбекова 75 балл билан вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шу билан бирга кўрик-танлов ғолибига партиянинг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқ топширилди.

Ҳайитов Раҳматилло

“Адолат” СДП Ромитан туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+