Бош Қомусимиз билимдонлари

08.11.2021 14:11:14

Ўзбекистон  "Адолат"  СДП ташаббуси билан Андижон туманидаги  1-сон касб ҳунар мактабида партиянинг  "Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган "Конституция билимдони” кўрик танловининг туман босқичи  бўлиб ўтди. Ҳар йили анъанавий равишда ўтказилаётган мазкур тадбир ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бу иштирокчиларни саралаш босқичларида ўз ифодасини топди.

Кўрик танловнинг туман босқичида 1-2-3-сонли касб ҳунар мактаблари ҳамда Педогогика коллежи ўқувчилари иштирок этдилар. Уларнинг ҳар бири Конституциямизни пухта ўрганган, ўз ҳуқуқ ва бурчларини яхши билади. Танлов шартларини бажаришда уларнинг қизиқишлари ва фаолликлари кўзга ташланди. Шу сабаб тадбир қизғин баҳс ва музокараларга бой тарзда ўтди.

Кўрик танлов якунида  1-сон касб ҳунар мактабининг 2- босқич ўқувчиси Зулфия Абдуллаева ғолиб деб топилди. Энди у навбатдаги босқичда қатнашади.

Нилуфар Йўлдошева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+